Guide to proactive budgeting

Ҳурматли фуқаро!

“Openbudget.uz” аxборот портали орқали “Ташаббусли бюджет” жараёнларида иштирок этиш бўйича қисқача кўрсатмалар билан танишинг.

1-Босқич

Сиз биринчи навбатда аxборот порталда рўйхатан ўтишингиз лозим, бу эса аноним тарзда таклиф қолдириш ёки овоз бериш ҳолатларини олдини олинишида жуда муҳим. Белгиланган меъёрларга кўра, ушбу жараёнларда Ўзбекистон Республикасининг вояга етган барча фуқаролар иштирок этишлари мумкин.

2- Босқич

Таклиф қолдириш жараёнлари фақатгина 20 кун давом этишини инобатга олган ҳолда ушбу жараёнда таклиф қолдириш имкониятига эгасиз.

3- Босқич

Фуқаролар томонидан билдирилган таклифлар туман/шаҳарда ташкил этилган ишчи гуруҳлар томонидан 10 кун давомида модерациядан ўтказилади.

4- Босқич

Модерациядан ўтказилган таклифларга аxборот портали орқали 20 кун давомида овоз бериш жараёни ўтказилади.

5- Босқич

Овоз бериш жараёни якунларига кўра, ҳар бир ҳудудда энг кўп овоз тўплаган таклифлар ғолиб деб топилади ва таклифларга берилган овозлар сонидан келиб чиқиб юқоридан пастга қараб саралаб олинади ва молиялаштирилади.